Каррик даврида Маунтнинг келажаги савол остида қолмоқда

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Мейсон Маунтнинг клубдаги келажаги ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
27 ёшли футболчи Майкл Каррик қўллаётган тизимда асосий таркибдан жой олишда қийналмоқда. Бунга сабаб — «ўнлик» позицияси жамоанинг етакчиси ва сардори Бруно Фернандеш томонидан банд қилинган. Англия ОАВларига кўра, «қизил иблислар» Маунтни тахминан 20 миллион фунт (23 миллион евро) атрофида сотиш вариантини ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Transfermarkt портали эса яримҳимоячининг нархини бундан юқорироқ — 32 миллион еврога баҳолаган. «Челси»нинг собиқ футболчиси билан амалдаги шартнома 2028 йилгача мўлжалланган, унда яна бир йилга узайтириш банди ҳам бор.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг