Икарди уч гол урди ва «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эйупспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамонига айланган аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу уч гол Икардига клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер унвонини олиб келди. У бу кўрсаткичда румин Георге Ҳажи натижасидан ошиб кетди: Ҳажи «Галатасарай» сафида 75 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, Икардининг ҳисобида энди 76 гол бор.
Умумий тўпурарлик рўйхатида эса аргентиналик футболчи «Галатасарай» тарихидаги энг яхши бомбардирлар орасида еттинчи поғонага кўтарилди. Эслатиб ўтамиз, Икарди турк грандида 2023 йилдан бери тўп сурмоқда, бунгача у «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг