date

Икарди хет-трики «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди

Икарди хет-трики «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди

Туркия чемпионатининг 22-тури доирасида «Галатасарай» ўз майдонида «Эюпспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у учта гол уриб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди ҳамда клуб тарихидаги энг сермаҳсул легионер сифатида янги маррани эгаллади.

Икарди бу кўрсаткич бўйича руминялик Георге Ҳажийни ортда қолдирди: Ҳажи «Галатасарай» сафида 75 гол урган бўлса, Мауро энди 76 гол билан пешқадам. Умумий тўпурарлар рўйхатида эса аргентиналик футболчи еттинчи ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мауро Икарди 2023 йилдан бери «Галатасарай» шарафини ҳимоя қилади. У бунгача Франциянинг ПСЖ клубида тўп сурган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трики «Галатасарай» тарихида янги рекорд ўрнатди