date

«Бока Хуниорс»да спорт директори лавозимига Марсело Делгадо келди

«Бока Хуниорс»да спорт директори лавозимига Марсело Делгадо келди

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби янги спорт директорини расман эълон қилди — бу лавозимга Марсело Делгадо тайинланди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан бевосита ҳамкорликда ишлайди. Жамоа яқин фурсатда таркибни кучайтиришга муҳтож бўлиб тургани сабаб, дуэт олдида долзарб вазифалар турибди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам катта тажрибага эга: у 1995–2002 йилларда Аргентина терма жамоасида 18 та учрашувда майдонга тушган, жумладан 1998 йилги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашган. 2003 йилда эса у «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга Либертадорес кубогининг энг сермаҳсул тўпурари бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс»да спорт директори лавозимига Марсело Делгадо келди