date

Аргентинада Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди

Аргентинада Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди

Анхел Ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, аввалиги ижобий натижалар қайд этди. Бироқ кейинги ҳафталарда унинг атрофидаги фон ўзгарди: муаммо майдондаги ўйинидан кўра кўпроқ рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентина чемпионатида «Росарио Сентрал» сафида тўп сураётган собиқ «Манчестер Юнайтед» ва «Реал» футболчиси тез-тез йиқилиш ва қўпол ҳаракатларни бўрттириб кўрсатишда айбланмоқда. Маҳаллий форумларда «нега уни ҳийлалари учун огоҳлантиришмайди», «юлдуз бўлса-да, бундай хатти-ҳаракатлар чарчатди», «шундай даражадаги футболчи пенальти сўраб ўзини ташлашга мажбур бўлаётгани ачинарли» каби танқидий фикрлар кўпайган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентинада Ди Мария симуляция айбловлари остида қолди