date

Престианининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар рад этилди

Престианининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар рад этилди

“Бенфика” футболчиси Жанлука Престиани билан ишловчи агент Гастон Фернандес матбуотда тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ айрим манбаларда Престиани УЕФАга кўрсатма бергани ва майдонда Винисиусга нисбатан ишлатган ҳақоратли сўзини айтиб бергани ёзилганди. Футболчининг ўзи эса бу ҳақорат ирқчилик билан боғлиқ бўлмаганини илгари ҳам таъкидлаган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фернандес “A Bola” нашрига берган изоҳида бу маълумотларни инкор қилди: “Престианининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги ахборот ёлғон. Биз билан ҳеч ким расмий тарзда боғланмаган”.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси доирасида “Реал” сафарда “Бенфика”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. УЕФА эса учрашувдан кейинги куни мазкур эпизод бўйича текширув бошланганини эълон қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Престианининг УЕФАга кўрсатма бергани ҳақидаги хабар рад этилди