date

«Бока Хуниорс» янги спорт директорини расман тайинлади

«Бока Хуниорс» янги спорт директорини расман тайинлади

Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клуби спорт директори лавозимига Марсело Делгадони олиб келди. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Жамоага зудлик билан кучайишлар зарурлиги боис, ушбу тандем трансфер ва таркибни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Делгадо футболчилик фаолиятида ҳам катта тажрибага эга: у Аргентина терма жамоасида 1995–2002 йилларда 18 учрашув ўтказиб, 1998 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам майдонга тушган. 2003 йилда эса Либертадорес кубогида «Сантос» ҳужумчиси Рикардо Оливейра билан бирга мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бока Хуниорс» янги спорт директорини расман тайинлади