Туркияда ўйин пайти футболчи чайқани қутқариб қолди

Туркияда ўтказилган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Унда «Мевланакопи Гузелҳизар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари ўйинида дарвозабон тўпни узоққа тепмоқчи бўлади, бироқ майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воқеадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томонга югуриб боришди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан тезда вазиятни англаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди, кейин эса қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа омон қолган. Қуш бир муддат уча олмайди, бироқ ветеринарлардан ёрдам олаётгани сабаб тез орада соғайиб кетиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг