«Реал» Николас Пас бўйича қарор қабул қилди

Мадриднинг «Реал» клуби «Комо» ярим ҳимоячиси Николас Пасни яна ўз сафига қайтаришга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Marca хабарига кўра, «қироллик клуби» ўз тарбияланувчиси бўйича сотиб олиш опциясини ишга туширмоқчи. Кутилишича, келаси мавсумда аргентиналик футболчи «Реал» таркибидаги асосий фигуралардан бирига айланади.
Николас Пас 2024 йилда «Реал»дан «Комо»га 6 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у Италия клуби сафида барча турнирларда 28 ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатма берди. Transfermarkt Паснинг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг