Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда бўлиб ўтган футбол учрашувидан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. Кадрда дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлади, бироқ майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воқеадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуриб боришди. «Istanbul Yurdum Spor» жамоаси сардори Гани Чатан вазиятни тезда баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажини амалга оширди.
Кейин футболчи қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди. Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа омон қолган: у бир муддат уча олмайди, аммо ветеринарларга топширилгач, соғайиб кетиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг