date

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўтган учрашув вақтида майдон устидан учиб ўтаётган чайқа кутилмаганда тўп зарбасига дуч келди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган лавҳаларда дарвозабон тепган тўп қушга тегиб кетгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Вазиятни кўрган икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томонга югурди. “Istanbul Yurdum Spor” сардори Гани Чатан тезда ҳаракат қилиб, чайқага билвосита юрак массажи қилишга киришди, сўнг уни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.

Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа омон қолган. Қуш бир муддат уча олмаслиги мумкин, бироқ ветеринарларга топширилгach, аҳволи аста-секин яхшиланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди