date

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўтказилган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда тезда тарқалди. "Мевланакапи Гузелҳисар" ҳамда "Истанбул Юрдум Спор" жамоалари баҳсида дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлиб, майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегизиб юборган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳолат юз бергач, ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуришди. "Истанбул Юрдум Спор" сардори Гани Чатан вазиятни тез англаб, чайқага билвосита юрак массажи қилишни бошлади.

Шундан сўнг футболчи чайқани майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди. Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа омон қолган: у бир муддат уча олмайди, бироқ ветеринарлардан зарур ёрдам олиб, тез орада тикланиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди