date

Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди

Аргентина чемпионати бир ҳафталик танаффус олади: 9-тур учрашувлари кейинроқ ўтказилади. Бунга мамлакат футбол федерацияси атрофида юзага келган навбатдаги коррупция можароси сабаб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Қизиғи, 7- ва 8-тур ўйинлари белгилангандек ўтказилади, танаффус эса тақвимда 5–8 март кунларига тўғри келадиган 9-турга қўлланади. Бу 5 март куни AFA президенти Клаудио Тапиа трибунал олдида жавоб бериши кутилaётгани билан боғлиқ.

derbyderbyderby.it хабарига кўра, собиқ футболчилар ва ходимларга пенсия тўловлари билан боғлиқ схема орқали тахминан 19 миллиард миқдоридаги солиқ тўловларидан бўйин товлаш амалга оширилган, бу Европа валютасида ҳам салмоқли — қарийб 12 миллион евро. Шунингдек, федерация пул ювиш жараёнларида ҳам иштирок этган бўлиши мумкинлиги ҳақида шубҳалар бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина чемпионати федерациядаги солиқ можароси сабаб тўхтайди