date

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда ўтказилган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. «Мевланакапи Гўзелҳисар» ва «Истанбул Юрдум Спор» жамоалари баҳсида дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлган пайтда у майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ҳолат юз бергач, иккала жамоа футболчилари ҳам дарҳол қуш томон югурди. «Истанбул Юрдум Спор» сардори Гани Чатан вазиятни тез англаб, чайқага билвосита юрак массажини қилишга киришди ва кейин уни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.

Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа омон қолган. Қуш бир муддат уча олмаслиги мумкин, бироқ ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди