«Галатасарай»да маошлар кечикмоқда, клуб ичида таранглик кучайди

«Коньяспор»дан кутилмаган мағлубиятдан сўнг «Галатасарай» атрофида нохуш хабарлар тарқалди. TR24 портали маълумотига кўра, жамоа футболчилари маошларини ололмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага ишонилса, бу муаммо кетма-кет уч ой давом этмоқда. Клуб раҳбарияти эса вазият юзасидан расмий изоҳ бермаяпти, бу эса ОАВ ва мухлислар орасидаги қизиқишни янада оширмоқда.
Маҳаллий журналист Ҳалик Юрекли сўнгги воқеалар фонида «Галатасарай»нинг чемпионлик имкониятлари жиддий савол остида қолаётганини таъкидлади.
Ҳозирча жамоа чемпионатда 55 очко билан пешқадам, бироқ 52 очкога эга ва битта ўйини захирада бўлган «Фенербахче» уни қувиб етиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг