Туркияда ўйинда футболчи чайқага юрак массажи қилди

Туркияда бўлиб ўтган учрашувдан олинган видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалди. "Мевланакaпи Гузелҳисар" ва "Истанбул Юрдум Спор" жамоалари баҳсида дарвозабон тўпни узоқлаштирмоқчи бўлди, бироқ у майдон узра учиб ўтаётган чайқага тегиб кетди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Воқеадан сўнг иккала жамоа футболчилари қуш томонга югуриб борди. "Истанбул Юрдум Спор" сардори Гани Чатан тезда вазиятни баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажини қила бошлади, кейин эса қушни майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди.
Туркиянинг AA портали хабарига кўра, чайқа омон қолган. Қуш бир муддат уча олмайди, аммо ветеринарларга топширилгач, аста-секин соғайиб бориши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг