date

«Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқиши мумкин

«Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқиши мумкин

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчи Маркус Тюрам юзасидан келадиган таклифларни тинглашга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа раҳбариятининг франсуз футболчининг келажагига доир қарашлари ўзгаргани айтиламоқда: у энди «сотилмайдиганлар» қаторида эмас. Журналист Николо Скира хабарига кўра, форвард аллақачон ёзда трансферга қўйилиши эҳтимолдан холи эмас.

Transfermarkt портали Тюрамнинг бозор қийматини 60 млн еврога баҳоламоқда. 28 ёшли футболчининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ ҳужумчини Англия Премьер-лигасидаги клублардан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳам тарқалган эди.

Жорий мавсумда Тюрам 32 учрашувда 12 гол уриб, 5 ассист амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқиши мумкин