date

Жикия майдонга тушмаганига жароҳати сабаб бўлган

Жикия майдонга тушмаганига жароҳати сабаб бўлган

«Анталяспор» ҳимоячиси Георгий Жикиянинг Туркиядаги вакили Малик Арутюнов россиялик футболчи сўнгги пайтларда ўйин амалиётисиз қолганини жароҳат билан изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг таъкидлашича, Жикия ҳозир тўлиқ тикланган ва жамоанинг янги бош мураббийи ҳам унга ишонч билдирмоқда.

«Ўйлайманки, Жикия «Фенербахче»га қарши учрашувда асосий таркибда майдонга тушади. Клубда аллақачон учинчи мураббий, ҳар бирининг қараши бошқача. Унинг ўйнамагани жароҳат билан боғлиқ», — дея Арутюновнинг сўзларини «Чемпионат» нашри келтирди.

2025/2026 йилги мавсумда Жикия Туркия чемпионати ва Кубогида жами 13 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия майдонга тушмаганига жароҳати сабаб бўлган