date

«Интер» футболчиси ижарада тиззасидан оғир жароҳат олди

«Интер» футболчиси ижарада тиззасидан оғир жароҳат олди

Миланнинг «Интер» клубидан ижара асосида «Расинг Авельянеда» сафида ўйнаётган ҳужумкор ярим ҳимоячи Валентин Карбони узоқ муддат майдонга қайта олмайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аргентиналик журналистлар хабарига кўра, 20 ёшли футболчининг тиззасидаги олдинги хочсимон боғлами узилган. Унинг тикланиши 6–8 ой давом этиши кутилмоқда.

«Расинг» Карбонини январь ойида «Интер»дан ижарага олганди ва келишув жорий йил декабрь охиригача мўлжалланган. Мавсумнинг илк қисмини у «Женоа»да ўтказиб, 15 учрашувда майдонга тушди ва 1 гол муаллифи бўлди. Истеъдодли аргентиналикнинг «нераѕуррилар» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ўрталаригача кучда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» футболчиси ижарада тиззасидан оғир жароҳат олди