Бавария ўз иқтидори Арижон Ибрагимович бўйича якуний қарорга келди

Бавария ўз иқтидори Арижон Ибрагимович бўйича якуний қарорга келди

Мюнхеннинг Бавария клуби ёш иқтидор эгаси Арижон Ибрагимовичнинг келажаги борасида бир қарорга келди. Sky нашри хабарига кўра, рекордчилар Германия У21 терма жамоаси аъзосини ижарага бериш ниятида эмас. Аксинча, клуб раҳбарияти уни асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмоқда ва келгуси мавсумда унга муҳим рол юкламоқчи. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Клуб мутасаддилари Ибрагимовичнинг ўтган мавсумда 1. ФК Ҳеиденҳеим сафидаги ўйинидан мамнун бўлишган. Режага кўра, у жамоада Рапҳаел Гуерреиро бажарган функцияни ўз зиммасига олади. Эслатиб ўтамиз, жароҳатларга қарамай, Рапҳаел Гуерреиро ўтган мавсумда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 3 та ассист қайд этган эди. Бавария Ибрагимовични ҳужумнинг ҳар икки қанотида ротация учун муносиб номзод деб ҳисобламоқда.

Ҳозирда футболчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2027-йилгача амал қилади. Бавария унга битимни узайтиришни таклиф қилган, бироқ якуний қарор футболчининг ўзига боғлиқ. Агар Ибрагимович янги шартномани рад этса, клуб уни сотиб юборишга мажбур бўлади. Айни дамда унга Англия Премер-лигаси ва Бундеслига клубларидан жиддий қизиқишлар мавжуд.

Хусусан, Англиянинг Астон Вилла, Брайтон, Брентфорд, Фулхэм ва Кристал Пелас каби жамоалари 20 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишни кўзламоқда. Шунингдек, Германиянинг Хоффенхайм ва Штутгарт клублари ҳам трансфер бўйича сўров юборган. Бавария агар сотув амалга ошса, шартномага қайта сотиб олиш ҳуқуқини киритишни режалаштирмоқда.

Ибрагимович ўтган мавсумда 1. ФК Ҳеиденҳеим таркибида 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Мураббий Франк Счмидт унга 2300 дақиқадан ортиқ вақт ажратгани футболчининг ўсишида муҳим омил бўлди. Эндиликда у Мюнхен грандининг асосий таркибидан жой олиш учун кураш олиб боради.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

Бавария ўз иқтидори Арижон Ибрагимович бўйича якуний қарорга келди – Zamin.uz, 05.06.2026