Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар рақамли расмийлаштирилади

Ўзбекистонда кўп қаватли уйлар рақамли расмийлаштирилади

1 июндан Ўзбекистонда кўп қаватли уйларни расмийлаштириш тартиби ўзгарди. Давлат кадастрлари палатаси ушбу жараёнларни УЗКАД тизими орқали тўлиқ рақамли форматга ўтказди.

Янги регламент биноларни фойдаланишга қабул қилиш, кадастр паспортларини бериш ва давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини қамраб олади.

Эндиликда уйдаги барча хонадонлар, нотурар жойлар ва умумий мол-мулк ягона реестрда ҳисобга олинади. Бутун уй учун ягона кадастр ҳужжати шакллантирилади.

Шунингдек, биноларнинг рақамли чизмалари онлайн харитада акс эттирилади. Бу қоғозбозликни камайтириб, инсон омили таъсирини минималлаштиришга хизмат қилади.

Ислоҳот объектларни рўйхатдан ўтказишни тезлаштириш ва мулк ҳуқуқини максимал даражада ҳимоя қилишга қаратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар