Ўзбекистонлик олимлар ширинлик кўрсатгичи шакардан 200 бавар кўпроқ бўлган ширинлатгич ишлаб чиқариш технологиясини яратишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фанлар академияси хабар бермоқда.
Ўсимлик моддалари кимёси институти Тажриба ишлаб чиқариш корхонаси базасида “Sweetlife – I” ва “Sweetlife – II” номли озиқ-овқат ҳамда фармацевтика учун фойдаланиш мумкин бўлган табиий ширинлатгичлар ишлаб чиқариш технологияси яратилди.
“Стевия ўсимлигидан олинадиган Sweetlife I ширинлатгичининг ширинлик кўрсаткичи шакарга нисбатан 200 баробар юқори, Sweetlife II - 250-300 баробар.
Бугунги кунда ушбу маҳсулотларнинг саноат услубида ишлаб чиқариш технологияси ҳамда саноат қурилмаси яратилди ва маҳсулотларнинг илк намуналари ишлаб чиқарилди”, дейилади хабарда.
Айтилишича, ҳозирги пайтда таркибида шакар ҳисобланмаган, аммо ширин моддалар сақловчи 15 дан ортиқ ўсимлик турлари маълум. Ўсимлик турларидан олинган стевиозид структурали гликозидларга озиқ-овқатда ширинлаштирувчи восита сифатида истеъмол қилишга рухсат берилган.
Ўзбекистонда стевияни ўстириш ҳамда чуқур қайта ишлаш жараёнлари тўлиқ ўрганиб чиқилган. Республикада парваришланган ўсимликдаги стевиозид моддаси дунёнинг бошқа мамлакатларида етиштирилганига қараганда анча юқори - 19,7 %ни ташкил қилади.
Сурхондарё ва Тошкент вилояларнинг барча туманларида стевия ўсимлигини маданийлаштириш ва етиштириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.
Маълумот учун, стевия ўсимлиги дамламасидан олинадиган стевиозид моддаси шакардан 150 баробар ширин. Унинг ширинлик даражаси юқори бўлса-да, ўта шифобахш ҳисобланади. Фармацевтикада гиёҳларга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан тайёр ҳолда стевия қадоқланган қутида чиқарилади. Уни уйда хона гуллари сифатида ўстирса ҳам бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда