date

Самарқанд марафони смог ичида ўтказилди

Самарқанд марафони смог ичида ўтказилди
Ўзбекистонда экология муаммолари янги даражага чиқмоқда. Энди ҳаво сифати нафақат пойтахтда, балки мамлакатнинг бошқа йирик шаҳарлари, хусусан Самарқанд ва Андижонда ҳам ёмонлашмоқда.

Бугун, 11 ноябр куни, Ўзгидромет Тошкент ва Андижон аҳолиси учун ёмон ҳаво сабабли ниқоб тақишни тавсия қилди. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Самарқанд марафонига оид видео тарқалди.

Видеода одамлар смог ўртасида югураётганини кўриш мумкин. Фойдаланувчилар изоҳларда марафон иштирокчилари фойдадан кўра кўпроқ соғлигига зарар етказганини таъкидламоқда.

"Ҳавонинг ўзи бизни ўлдираётган бир пайтда марафонлар ўтказиб, аҳоли жисмоний фаоллигини оширишга ҳаракат қилишнинг нима кераги бор? Масъул шахслар ўзлари Ўзбекистонда яшамайди, шекилли. Акс ҳолда дарахтларни кесмас эдилар", - деб ёзди фойдаланувчилардан бири.

Соат 12:00 ҳолатига кўра Самарқандда PM2.5 концентрацияси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг йиллик меъёри тавсиясидан 11,9 баробар юқори. Шаҳарда нафас олиш зарарли ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқанд марафони смог ичида ўтказилди