date

"Челси" бир ойга ярим ҳимоячисиз қолди

"Челси" бир ойга ярим ҳимоячисиз қолди
Лондоннинг "Челси" клуби ярим ҳимоячиси Ромео Лавия жароҳат олди ва сафдан чиқди. Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, 21 ёшли футболчи камида бир ой давомида майдонга туша олмайди.

Эслатиб ўтамиз, Лавия яқинда УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Озарбайжоннинг "Қорабоғ" жамоасига қарши ўйин (2:2) давомида жароҳат олган эди. Жорий мавсумда Лавия Лондон жамоаси сафида етти учрашувда майдонга тушган, бироқ гол ёки голли узатмалар билан ажралиб турмаган.

Унинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар мўлжалланган. Айни пайтда "Челси" Англия Премьер-лигасининг 11-туридан сўнг 20 очко жамғариб, учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » "Челси" бир ойга ярим ҳимоячисиз қолди