Мексика президенти ЖЧ-2026 ҳақида фикр билдирди


Мексика президенти Клаудия Шейбаум 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан ўз фикрларини билдирди. "Биз учун бу нафақат энг яхши жамоаларни жонли томоша қилиш имконияти, балки ўзимизни кўрсатиш, бутун дунёга Мексиканинг нималарга қодирлигини намойиш қилиш имкониятидир.
Мамлакатимиз тарихий лаҳзаларни бошдан кечирмоқда. Бизни улкан ишлар кутмоқда, аммо бир неча ой ичида чемпионатга тўлиқ тайёр бўламиз", – деди у ESPN'га берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йилги Жаҳон чемпионати Шимолий Америкадаги учта давлат: АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Амалдаги Жаҳон чемпиони эса Аргентина терма жамоасидир.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…