date

Тимур Кападзе Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёр

Тимур Кападзе Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёр
Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе ишга қайтишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Кападзе яқин вақт ичида Индонезия терма жамоасини бошқариши мумкин. Мутахассис Индонезия жамоасини бошқаришга тайёр эканлигини ва дарҳол ишга киришишини билдирган.

"Мен Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёрман. Ҳозирда эркинман ва таклифларни кутяпман", – деди Кападзе.

Қайд этиш керакки, Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасини Сречко Катанец соғлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли истеъфога чиққанидан кейин бошқарган. Жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси терма жамоа бош мураббийи лавозимига италиялик мутахассис Фабио Каннаварони тайинлади.

Кападзе бир ой давомида Каннаварога мослашув жараёнида ёрдам берди ва ушбу вазифани бажариб бўлганидан сўнг, термадан кетди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе Индонезия терма жамоасини бошқаришга тайёр