date

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида гиёҳванд моддалар ташувчиси қўлга тушди

Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида гиёҳванд моддалар ташувчиси қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати хабарига кўра, махсус операция давомида гиёҳванд модда контрабандачиси қўлга олинган. ДХХ ходимлари чегара қўшинлари, ички ишлар органлари ва божхона бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда Наманган вилоятида махсус тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир чоғида Уйчи туманидаги “Янгьер” чегара масканида Учқўрғон туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ноқонуний равишда Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини кесиб ўтган ва қўлга олинган. Шахсий тинтув пайтида ушбу шахс ёнидан 9,7 килограмм гашиш гиёҳванд моддаси топилган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Чегарани ноқонуний кесиб ўтиш” ва “Контрабанда” моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бу жиноят учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида гиёҳванд моддалар ташувчиси қўлга тушди