date
views 5 347

Президент топшириғидаги «Менинг фикрим» портали 20 апрелда ишга туширилади

Президент топшириғидаги «Менинг фикрим» портали 20 апрелда ишга туширилади
Фото: «Xabar.uz»
«UZINFOCOM» Ягона интегратори дастурчилари томонидан тайёрланган «Менинг фикрим» махсус портали 2018 йилнинг 20 апрелида ишга туширилиши кутилмоқда, деб ёзади Хабар нашри «UZINFOCOM» корпоратив блогига таяниб.

«Менинг фикрим» портали давлат раҳбари ғояси бўйича қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш жараёнида халқ депутатлари ва фуқаролар, аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва кўрсатмалардан кенг фойдаланишни таъминлашга қаратилган. Бир гуруҳ фуқоролардан «Менинг фикрим» портали орқали келиб тушган барча таклиф ва мулоҳазалар Олий мажлис ёки халқ депутатлари кенгашлари томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилади. Бу — қонуннинг ягона манбаси ва муаллифи халқ бўлиши лозим, деган устувор мақсаднинг амалга ошишига хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида демократиянинг илғор механизми сифатида жамоа бўлиб электрон мурожаат киритиш тартибини жорий этишни таъминловчи «Менинг фикрим» порталини ташкил этиш таклифини илгари сурган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Президент топшириғидаги «Менинг фикрим» портали 20 апрелда ишга туширилади
-->