Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Тўсатдан чарчаш, мутахассисларнинг фикрига кўра, нафақат жисмоний машқлардан сўнг, балки овқатланиш натижасида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Маълум бўлишича, организмни энергиядан маҳрум қиладиган бир нечта маҳсулотлар мавжуд. Harper’s Bazaar Kazakhstan нашри уларнинг номини маълум қилди.
Рўйхатнинг биринчи қаторидан қаҳва ўрин олган, у аслида организмни тетиклантириш учун мўлжалланган. Бироқ ушбу ичимликни ортиқча истеъмол қилиш тескари таъсир кўрсатади. Парҳезшунослар кунига қаҳвани 1-2 стакандан оширмасликни тавсия қилади.
Антирейтингга фастфудлар ҳам киради. Гамбургер ва хот-догларнинг юқори калорияли таркиби ҳазм қилиш учун жуда кўп вақт талаб қилади, бу эса организмнинг тезда энергия йўқотишига ва тўсатдан чарчашига олиб келади.
Қисқа муддатли тетиклик шакарга бой маҳсулотлар билан таъминланиши мумкин. Бу газли ичимлик, торт ва бошқа қандолат маҳсулотларини ўз ичига олади. Бироқ орадан бир соат ўтгач, одам уйқуга интилиши ва ҳатто ҳолсизликни ҳис қилиши мумкин. Шунинг учун мутахассислар қора шоколадга эътибор қаратишни тавсия қилади.
Айтганча, ҳаддан ташқари юқоридаги маҳсулотлардан тийилиш, углевод ва ёғлардан бутунлай воз кечиш шарт эмас, акс ҳолда яна энергия танқислиги юзага келади. Ҳар қандай озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишда меъёр унутилмаса, улар организмдаги барча тизимга ижобий таъсир ўтказади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ғазода 2023 йил октябрь ойидан буён 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлган...