date

Мак Аллистер "Реал"га ўтишни истамаяпти

Мак Аллистер "Реал"га ўтишни истамаяпти
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алексис Мак Аллистер "Ливерпул"даги ҳолатидан тўлиқ мамнун. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Манбага кўра, жаҳон чемпиони "Ливерпул"ни зудлик билан тарк этишни режалаштирмаяпти, гарчи Мадриднинг "Реал" клуби унга жиддий қизиқиш билдираётган бўлса ҳам. Аввалроқ, "Реал" 26 ёшли ярим ҳимоячини январ ойида трансфер қилишни режалаштиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда Мак Аллистер барча мусобақаларда 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уради ва 2 та голли узатма амалга оширди. Футболчининг "Ливерпул" билан шартномаси 2028 йилга қадар мўлжалланган.

Transfermarkt экспертлари унинг нархини 100 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мак Аллистер "Реал"га ўтишни истамаяпти