
Дунё фан жамоатчилиги яна бир буюк шахсни йўқотди. ДНК тузилишини кашф этган, Нобель мукофоти соҳиби америкалик биолог Жеймс Уотсон 97 ёшида оламдан ўтди, деб хабар берди “The New York Times”.
Маълумотларга кўра, у Нью-Йоркдаги ҳосписда вафот этган. Олимнинг ўғли отасининг вафотини расман тасдиқлаган.
Жеймс Уотсон британиялик биофизик Фрэнсис Крик билан бирга 1953 йилда илк бор ДНКнинг икки спиралли тузилишини аниқлаб, инсоният тарихидаги энг муҳим кашфиётлардан бирини амалга оширган. Бу учун у 1962 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Уотсон 1990 йилда “Инсон геноми” лойиҳасини бошқариб, ДНК харитасини яратишда муҳим роль ўйнаган. Олим биология ва генетика соҳасида улкан илмий мерос қолдирди.
Бироқ 2019 йилда ирқий тафовутлар ҳақидаги баҳсли сўзлари сабабли у барча фахрий унвонларидан маҳрум қилинган эди.
Жеймс Уотсон замонавий генетиканинг асосчиси сифатида илм-фан тарихида абадий қолади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!