10:47 / 23.08.2024
142

Саломатликни мустаҳкамловчи тўртта энг муҳим витамин

Саломатликни мустаҳкамловчи тўртта энг муҳим витамин
Тўғри овқатланиш, соғлом турмуш тарзи ва доимий жисмоний машқлар узоқ умр кўришнинг асосий қоидаларидир. Бундан ташқари, организм эрта қаришига йўл қўймайдиган ва саломатликни мустаҳкамлайдиган витаминлар ҳам тана учун зарурдир. Қуйида олимлар томонидан ўрганиб чиқилган энг муҳим витаминларга бой маҳсулотларни кўриб чиқамиз.

Фото: iStock
К витамини
К витамини ёғда эрийдиган модда бўлиб, суяк тўқималарининг минерализацияси ва қон ивиши учун зарур элемент ҳисобланади. Олимлар узоқ умр кўриш учун кундалик таомномага К витаминига бой маҳсулотларни қўшишни тавсия қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бу витамин кальций синтезини фаоллаштиради, суякларни мустаҳкамлайди, қон ивиш жараёнида иштирок этади. Шунингдек, қариш жараёнини секинлаштирадиган оқсилларни фаоллаштиришга ёрдам беради.

К витамини қон томирлари ва юрак касалликларининг олдини олади, хотира ва когнитив функцияни яхшилайди ва саратон хавфини камайтиради. Бу витаминнинг катта қисми яшил баргли сабзавотлар, донли маҳсулотлар, исмалоқ, карам, помидор, балиқ ёғида мавжуд. К витамини ўрик, узум, киви, анжир ва авокадо таркибида ҳам бор.

C витамини
C витамини саратон ҳужайраларини ўлдирадиган ва иммунитетни мустаҳкамлайдиган кучли антиоксидантдир. Ушбу витамин организмда тўқималарни сақлашга ва ёшартиришга ёрдам беради, темирнинг сўрилишини рағбатлантиради, шамоллаш ва гриппга қарши курашда фойдали ҳисобланади.

C витамини суяк тўқималарини мустаҳкамлайди, яраларни даволайди, ва милклар саломатлигида муҳим роль ўйнайди. Ушбу витамин энг кўп наъматак, қизил булғор қалампири, петрушка, смородина, Брюссель карами, қулупнай, апельсин, лимон, киви ва исмалоқда мавжуд.

Фото: iStock
D витамини
Ёши ўтгани сайин иммунитет заифлаша бошлайди, аммо D витамини уни қўллаб-қувватлайди, чунки витамин организмга кальцийнинг сўрилишида асосий роль ўйнайди ҳамда суякларни мустаҳкамлайди. Ўртача 50 ёшдан кейин организм ўзининг бу кучини йўқотади ва янада мўртлаша бошлайди.

D витамини менопауза даврида ёки ҳомиладор аёллар учун кўпроқ муҳимдир. Холекальциферол рахитнинг олдини олади, суякларнинг ўсишига ёрдам беради, мушакларнинг тонусини оширади, гормонал ҳолатни барқарорлаштиради, метаболизмини яхшилайди. Ушбу витамин балиқ ёғи, балиқ жигари, сельд, скумбрия, тухум сариғи, сут ва сариёғ, пишлоқ ва қизил икрада мавжуд.

А витамини
А витамини одамлар ва ҳайвонлар организмида кўплаб муҳим биокимёвий вазифаларни бажаради. У тери учун жуда фойдали, шунинг учун косметика ишлаб чиқарувчилари уни қаришга қарши маҳсулотлар таркибига киритади. Бундан ташқари, у когнитив функцияларга ижобий таъсир кўрсатади ва хотирани яхшилайди. А витамини мол гўшти ва жигари, балиқ жигари, хом сабзи, қуритилган ўрик, сариёғ, яшил сабзавотлар, кўкатлар, пишлоқ, қаймоқ, тухум, сметана, қизил булғор қалампири, брокколи ва қовоқда мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Саломатликни мустаҳкамловчи тўртта энг муҳим витамин