Чимёнда адашган эркакка ёрдам кўрсатилди

Чимёнда адашган эркакка ёрдам кўрсатилди
Қисқача

2-ноябр куни Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” маҳалласи ҳудудида “Катта Чимён” тоғига чиққан эркак йўлини йўқотиб, тоғдан мустақил туша олмаган. “Чимён” ёнғин-қутқарув отряди қутқарув гуруҳи бир неча соатлик қидирувдан сўнг уни топиб, хавфсиз ҳудудга туширган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, эркакнинг соғлиғи яхши.

Чимёнда адашган эркакка ёрдам кўрсатилди
ФВВ матбуот хизмати берген маълумотга кўра, 2-ноябр куни Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Бўстонлиқ туманидаги “Чимён” маҳалласи ҳудудида эркак киши “Катта Чимён” тоғига саёҳатга чиққан ва йўлни йўқотиб, тоғдан мустақил туша олмагани ҳақида хабар келиб тушган. Мазкур хабар асосида “Чимён” ёнғин-қутқарув отрядининг қутқарув гуруҳи воқеа жойига юборилган.

Бир неча соат давом этган қидирув ишлари натижасида адашган сайёҳ топилиб, хавфсиз ҳудудга туширилган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, эркакнинг соғлиги яхши ҳолатда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар