Баҳор келиши билан кўпчиликда умумий ҳолсизлик кузатилади, уйқучанлик ва ёмон кайфиятдан азият чекамиз. Қуйидаги маҳсулотлар иммун тизимини тиклашга ёрдам беради.
C витамини манбалари
Фото: Стоcк Adobe
Баҳор яқинлашгани сари деярли кўпчиликда аскорбин кислотаси етишмаслиги кузатилади. Ушбу витаминнинг асосий вазифаси — иммунитетни ошириш. C витамини чаканда, олма, қора смородина, наъматак, қулупнай, киви, кўкатлар, карам, шовул, дуккакли ва цитрус меваларида кўп миқдорда бўлади. Цитрус мевалари C витаминининг кони деб ўйлайдиганлар адашади. Бу борада киви етакчи ҳисобланади.
D витамини манбалари
Фото: Stock Adobe
Бу витамин «қуёш витамини» деб ҳам аталади, чунки у терига тўғридан-тўғри тушган қуёш нури таъсирида организмда ўз-ўзидан ишлаб чиқарилади. D витаминининг аҳамияти шундаки, унинг ёрдами билан организмга кальций яхши сўрилади. D витамини балиқ ёғи, тухум сариғи, икра, жигар, сариёғ, сут ва ёнғоқда мавжуд. Профилактика учун ҳар куни ушбу маҳсулотлардан 5-7 дона истеъмол қилиш кифоя.
B1 витамини манбалари
Фото: Stock Adobe
B1 витамини ёки тиаминнинг асосий вазифаси — асаб тизими фаолиятини назорат қилишдир. Ичак микрофлораси томонидан мустақил равишда ишлаб чиқарилади, аммо етарлича эмас. Шу сабабли яхши кайфиятни сақлаб қолиш учун гречка, гуруч, буғдой бўтқаси ёки уни, хамиртуруш, жўхори, ловия, мол гўштини истеъмол қилиш тавсия этилади.
B2 витамини манбалари
Фото: Stock Adobe
Бу бўй ўсишига жавобгар витамин бўлиб, айниқса, 18 ёшгача бўлган болалар ривожланишида жуда муҳим. B2 витамини қондаги гемоглобин миқдори учун ҳам масъул бўлиб, яраларнинг тез битишига ёрдам беради. Кўп миқдордаги рибофлавин (витамин B2) балиқ маҳсулотлари, гўшт, тухум, сут, дон ва хамиртурушларда мавжуд. B2 витаминининг кунлик дозасини иккита тухумдан ҳам олса бўлади.
E витамини манбалари
Фото: Stock Adobe
Токоферол кўпинча «ёшлик витамини» деб аталади. Унинг вазифаси жинсий безлар ва мушак тўқималарини назорат қилишдир. Профилактика ва даволаш учун кунлик рационга наъматак, зайтун мойи ва тухум сариғини киритиш керак. Шунингдек, E витамини шовул ва салат баргларида кўп миқдорда бўлади.
А витамини манбалари
Фото: Stock Adobe
Бу витамин кўриш қобилияти учун жавобгардир. Унинг етишмаслиги диққат тўплай олмаслик ва кўз чарчашига олиб келади. Мактаб ва мактабгача ёшдаги болалар учун айниқса муҳимдир, чунки у скелет шаклланиши учун ҳам жавобгар. Витамин етишмаслигини бартараф қилиш учун қовоқ, лавлаги, сабзи, ўрик, помидор, қичитқиўт, маккажўхори, булғори ва қизил қалампирни кўпроқ истеъмол қилиш лозим. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”