"Севилья" 300 миллион еврога сотилиши мумкин

Испаниянинг "Севиля" футбол клуби келаси йилда 300 миллион еврога янги эгасига сотилиши мумкин. Бир нечта хорижий фондлар клуб аксияларининг бир донаси учун 3000 евро таклиф қилмоқда. Келажакдаги харидор 200 миллион евролик қарзни ҳам қабул қилиши керак бўлади, клуб маъмурияти эса бу суммани 100 миллион еврога камайтириб кўрсатишга уринмоқда.

Испаниянинг "Севилья" футбол клуби келаси йилда янги эгасига сотилиши мумкин. Бу ҳақда AS портали хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, бир нечта хорижий фондлар клуб акцияларининг бир донасига 3000 евро (жами 300 миллион евро) таклиф қилмоқда. Сўнгги йилларда "Севилья" йирик акциядорлари ўртасида кучли қарама-қаршиликларга дуч келган, бироқ ҳозирда улар келишувга яқинлашган.
Бироқ, келажакдаги харидор 200 миллион еврога тенг бўлган катта қарзни ҳам қабул қилиши керак бўлади. Клуб маъмурияти бу рақамни 100 миллион еврога камайтириб кўрсатишга ҳаракат қилмоқда.
Клубни сотиб олишга қизиқиш билдирганлар орасида маҳаллий тадбиркорлар бошчилигидаги "Учинчи йўл" гуруҳи ҳам бор эди, лекин улар акцияларнинг бир донаси учун 3000 евродан камроқ таклиф қилган.































Изоҳлар 0
…