
Совет ва россиялик машҳур рассом Эрик Булатов 92 ёшида вафот этди. Бу ҳақда The Art Newspaper Russia нашри хабар берди.
Эрик Булатов Свердловскда туғилган, аммо Москвада улғайган. Маълумки, у бир неча йил давомида Ню-Ёркда яшаган, 1990 йиллардан эса ҳаётини Париж ва Москва ўртасида кечирган.
Рассом фаолиятидаги бурилиш нуқтаси 1980 йилларда Цюрих кунстхалласида ва Париждаги Жорж Помпиду марказида ўтказилган шахсий кўргазмалари бўлган — айнан шу кўргазмалар унга халқаро шуҳрат олиб келган.
Рассомнинг машҳур асарлари орасида “Кириш – кириш йўқ”, “Эркинлик”, “Яшайман – кўраман”, “СССР шон-шуҳрати”, “Хуш келибсиз”, “Лувр. Жокондда”, “Булутлар ўсмоқда” каби ишлари бор.
2008 йилда унинг 1975 йилда яратилган “СССР шон-шуҳрати” номли асари Лондон аукционида икки миллион доллардан ортиқ нархда сотилган эди.
Шунингдек, шу йил ёз ойида Эрик Булатов Россиянинг энг муваффақиятли замонавий рассомлари рейтингида биринчи ўринни эгаллагани маълум қилинган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!