
Интернет фойдаланучиларининг ёзишига қараганда, Ўзбекистоннинг бир нечта вилоятларида маҳаллий вақт билан 23-40лар атрофида ер силкиниши рўй берган.
"Жиззахдан телефон қилишди, яхшигина ер қимирлабди", — деб ёзган Facebook фойдаланувчилардан бири.
"Мен эса менга шундай туюлаяптими деб ўйлабман", — дея зилзила бўлганига ишонмаган чилонзорлик фойдаланувчи.
"Ер силкинишидан уйғониб кетдим", — дея ўз фикрини қолдирган самарқандлик Саида. Ер силкиниши неча баллни ташкил қилганлиги ҳозирча номаълум.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг сўзларига қараганда, 3 сония давомида кучли ер силкиниши давом этган.
Айримлар зилзила балли паст бўлганини айтишган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар