12 ёшли Сарвиноз шахматда тарихий рекорд ўрнатди (видео)

12 ёшли Сарвиноз Бекмуродова яқинда ФИДE томонидан бериладиган жаҳон шахмат устаси унвонига сазовор бўлиб, ёш бўйича дунё рекордини янгилади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев расмий тарзда маълум қилди.
Қайд этилишича, Сарвиноз шу тариқа Ўзбекистон шахмати тарихида мазкур даражага эришган энг ёш қиз сифатида тарихга кирди. У ҳозирда 6-синф ўқувчиси бўлишига қарамай, аллақачон халқаро шахмат майдонида ўз истеъдоди, қатъияти ва юқори маҳорати билан мутахассислар эътиборини тортмоқда.
Ёш шахматчининг ютуқлари бугун уни дунёнинг етакчи шахматчилари билан бир қаторда тилга олинаётган спортчилардан бирига айлантирди. Мутахассислар Сарвинознинг келажакда жаҳон шахматида янада йирик марраларни забт этишига катта умид билдирмоқда.
Мазкур муваффақият нафақат ёш иқтидор эгасининг шахсий ғалабаси, балки мамлакат шахмат мактабининг халқаро миқёсдаги нуфузини яна бир бор мустаҳкамловчи муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда.