Ўзбекистонда чорва ва балиқ маҳсулотларига ҚҚС имтиёзи кенгайтирилди

Ўзбекистонда айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун қўшилган қиймат солиғи бўйича енгилликлар янада кенгайтирилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган янгиланган рўйхатга кўра, ҚҚСнинг ноль ставкаси қўлланиладиган аграр маҳсулотлар сони 518 тага етди.
Янги қарор билан ушбу рўйхатга қўшимча 14 турдаги маҳсулот киритилди. Эндиликда ишлаб чиқарувчилар сотадиган тирик балиқ, қорамол ва майда чорва моллари, жумладан сигир, буқа, қўй, эчки, шунингдек от, чўчқа, туя, эшак, асалари қоплари, ипак қурти ҳамда ферула кўчатлари ва қатронлари ҚҚСдан озод қилинади, яъни уларга ноль ставка қўлланади.
Бундан ташқари, аввалдан амал қилиб келаётган имтиёзлар ҳам сақлаб қолинди. Хусусан, мева-сабзавот маҳсулотлари, дуккаклилар, зираворлар, гўшт, тухум, балиқ ва денгиз маҳсулотлари, сут маҳсулотлари ҳамда турли кўчатлар учун ҚҚС бўйича енгилликлар давом этади.
Мутахассислар фикрича, мазкур қарор ички бозорда озиқ-овқат нархларини барқарор ушлаб туриш, ишлаб чиқарувчиларнинг солиқ юкини камайтириш ҳамда чорвачилик, балиқчилик ва бошқа аграр йўналишларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.