17:43 / 30.12.2019
3 957

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Бугун Кавказ ҳудудидан кирган совуқ ва нам ҳаво оқими сабабли Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ҳаво ҳарорати пасайиб, 5-10 даража илиқ, шимолда 0-5 даража илиқни ташкил этади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, эртага, 31 декабрь куни республиканинг катта қисмида ёғингарчилик тўхтайди, фақат Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечқурун ва эрталаб кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Фарғона водийсида кун давомида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Антициклон чегараси таъсири натижасида ҳарорат кечаси манфий кўрсаткичларгача пасайиб 0-5 даража илиқни, айрим жойларда 2 даража совуқни ташкил қилади.

1 январь кунини Ўзбекистон аҳолиси минтақага хос бўлган ёғингарчиликларсиз, қуёшли об-ҳаво билан қарши олади. Кундузи ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача кўтарилади.

Туркманистон ҳудудидан нам ҳаво оқими чиқиши билан республиканинг жанубий ҳудудларида 2 январда, 3 январда марказий ҳудудлар бўйича булутлар кўпаяди, айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.

4 январда об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат фони сақланиб туради ва меъёрга яқин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?