
Ўзбекистонда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Қайд этилишича, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ва уларни рўйхатга олишнинг “Е-ҳуқуқбузарлик” ягона автоматлаштирилган ахборот тизими жорий этилади.
Бир йил давомида такроран содир этилиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланадиган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларнинг ҳисобини бир йил давомида юритиш ва муддат ўтиши билан автоматик равишда ҳисобдан олиб ташлаш тартиби йўлга қўйилади.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ижтимоий мослаштириш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мўлжалланмоқда.
Бунда, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларини ижтимоий мослаштириш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни “яхлит платформа” доирасида амалга оширишни назарда тутадиган “ювенал профилактика кластери” тизими жорий этилади.
Оилада шахсни руҳий тушкунликка олиб келувчи омилларни барвақт аниқлаш ва уларни бартараф этиш тизимини яратиш, жумладан аҳолига психологик хизмат кўрсатиш амалиётини йўлга қўйиш кўзда тутилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар