date

Гаспар: Месси "Барселона"га қайтмаслиги керак

Гаспар: Месси "Барселона"га қайтмаслиги керак
Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ президенти Жоан Гаспар аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг "кўк-анорранглилар" сафига қайтиши эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

"Ҳатто билмайман, "Барселона" унга "Интер"дагидай маош тўлай оладими. Мен Леога қайтишни маслаҳат бермасдим. Бу дўстона маслаҳат.

Аммо "Барселона" мухлиси нуқтаи назаридан қараганда, бу, албатта, қизиқарли қадам бўларди", - деди Гаспар AS нашрига берган интервьюсида. Маълумот учун, Месси 2005 йилдан 2021 йилгача "кўк-анорранглилар" асосий жамоасида ўйнаган.

Ҳозирда унинг "Интер Майами" билан шартномаси 2028 йил декабрь ойининг охиригача тузилган бўлиб, 38 ёшли футболчининг трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Гаспар: Месси "Барселона"га қайтмаслиги керак