
АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни юқори баҳолаб, уни “жуда кучли армияга эга буюк лидер” деб атади.
Бу фикрлар Оқ уйнинг расмий ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали намойиш этилган журналистлар билан суҳбат давомида айтилган.
Трамп Суриядаги вазият ҳақида гапирар экан, Туркиянинг минтақа бўйича таъсирини алоҳида таъкидлади:
“Президент Эрдўғон буюк раҳбар, у Суриядаги воқеаларга катта таъсир кўрсатади”, — деди АҚШ етакчиси.
Шу билан бирга, Трамп Вашингтон Суриядаги жараёнларда Анқаранинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Суҳбат давомида у ўз президентлик фаолияти давомида “саккизта урушни тугатганини ва яқин орада тўққизинчисини ҳам якунлашини” ҳам қайд этди.
Трампнинг бу баёноти халқаро майдонда Туркиянинг ҳарбий салоҳияти ва Эрдўғоннинг таъсирини яна бир бор намоён этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!