date

Тошкент аэропортининг эски юк терминали аукционга қўйилди

Тошкент аэропортининг эски юк терминали аукционга қўйилди
Тошкент халқаро аэропортининг эски юк терминали ижарага бериш учун аукционга қўйилди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, E-auksion.uz онлайн платформасида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортининг эски юк комплекси савдога қўйилган. Бинонинг умумий майдони 6 882 квадрат метрни ташкил этади.

Йиллик ижара учун бошланғич нарх 16,9 миллиард сўм этиб белгиланган, бу суммага қўшилган қиймат солиғи киритилмаган. Мазкур бино ва иншоотлар юк авиацияси ташувчиси учун ижарага берилиши режалаштирилган бўлиб, у ерда юкларни вақтинча сақлаш ва қайта ишлаш фаолиятини самарали юритиш имконияти таъминланади.

Аукцион иштирокчилари учун ижара талабларига жавоб беришга оид махсус қоидалар белгиланган. Савдо 24-ноябр куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент аэропортининг эски юк терминали аукционга қўйилди