date

Хитойлик миллионерлар нега энди БААни танлаяпти?

Хитойлик миллионерлар нега энди БААни танлаяпти?

Сўнгги йилларда хитойлик бой инсонлар орасида янги тенденция кузатилмоқда — уларнинг кўпчилиги ўз ҳаёти ёки бизнесини Бирлашган Араб Амирликларига кўчиришни маъқул кўрмоқда. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Аввалроқ Осиёнинг энг бой табақаси учун Сингапур асосий йўналиш ҳисобланарди. Аммо эндиликда бу устуворликни Дубай ва Абу-Даби каби Форс кўрфази шаҳарлари эгаллаб бормоқда.

Нашр суҳбатдошларига кўра, охирги йилларда БААда яшашни ёки бизнес очишни хоҳловчи хитойликлар сони кескин ошган. Улар фақат кўчиб ўтиш билан чекланиб қолмаяпти — кўпчилик маҳаллий қонунлар асосида оилавий офислар ташкил этиб, фуқароликка эга бўлиш имконини ҳам изламоқда.

БАА ҳукуматининг маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ўзида хорижликларга қарийб 80 мингта “олтин виза” берилган. Бу мамлакатга инвестиция киритганлар учун узоқ муддатли яшаш ҳуқуқини беради.

“Кўплаб оилалар БААга сармоя йўналтириш мақсадида Сингапурдаги мулкларини сотишди”, — дейди БААдаги M/HQ компанияси раҳбари Ян Мразек.

Унинг фикрича, Хитой ва Сингапурдаги қаттиқ карантин қоидалари айни пайтда хитойлик сармоядорларни БАА сари қизиқтирган асосий омиллардан бири бўлган.

Бугун Дубай нафақат бойлик ва имкониятлар марказига, балки янги турмуш тарзи ва молиявий эркинлик излаётганлар учун ҳам энг жозибали манзилга айланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойлик миллионерлар нега энди БААни танлаяпти?