
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси франциялик ҳимоячиси Дайо Упамекано ўзининг келажаги бўйича қарорини бироз кейинроқ, турли омиллар ва шароитларни ҳисобга олиб қабул қилишини маълум қилди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.
"Биз тўғри қарор қабул қиламиз. Мен яхши хабардорман. Ҳар доим "Бавария"да ўзимни қулай ҳис қилганимни айтганман. Менда ажойиб мураббий ва жамоа бор", – деди футболчи L'Equipe нашрига берган интервьюсида.
Шунингдек, у бошқа клублардан таклифларни кўриб чиқишга тайёрлигини қўшимча қилди. 27 ёшли футболчининг трансфер бозори қиймати 60 миллион еврони ташкил қилади.
2025/2026-йилги мавсумда Упамекано барча клублар ўртасидаги мусобақаларда 20 та учрашувда майдонга тушиб, бир голга ассистентлик қилган.
Упамекано келажаги ҳақида баёнот берди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг