Гарри Кейн ва Бавария ўртасида шартнома борасида келишмовчилик юзага келди

Гарри Кейн ва Бавария ўртасидаги музокараларда кутилмаган муаммолар пайдо бўлди. Англия терма жамоаси сардори Мюнхен клубининг асосий ҳужумчиси бўлиб қолаётган бўлса-да, шартномани узайтириш бўйича мулоқотлар боши берк кўчага кириб қолган. Kicker нашрининг хабар беришича, томонлар янги битим муддати ва молиявий шартлари бўйича бир қарорга кела олишмаяпти. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Ҳозирги келишув 2027-йилгача амал қилса-да, Европанинг бир қатор бой клублари вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Агар Бавария раҳбарияти Жаҳон чемпионатига қадар Кейн билан келиша олмаса, ёзги трансфер ойнасида йирик таклифларни кўриб чиқишга мажбур бўлиши мумкин. Ҳужумчининг вакилларига аллақачон бир нечта жамоалардан қизиқишлар бўлаётгани айтилмоқда.
Ўтган мавсумда Гарри Кейн Бавария сафида барча мусобақаларда 51 та ўйинда майдонга тушиб, 61 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. У жамоаси билан Германияда "олтин дубл"га эришди ва Чемпионлар лигаси ярим финалига қадар етиб борди. Шунингдек, 36 та гол билан Эрлинг Холанд каби рақибларини ортда қолдириб, Европа "Олтин бутса"сини қўлга киритди.
32 ёшли ҳужумчи ўзини "Олтин тўп" соврини учун асосий номзодлардан бири деб ҳисобламоқда. ЛЪEқуипе нашрига берган интервюсида у: "Бу мавсумда қўлга киритган совринларим ва урган голларимни ҳисобга олсак, мен пойгада борлигим аниқ. Айниқса, Англия терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқса, соврин инглиз футболчисига насиб этишини тасаввур қилиш қийин эмас", — дея таъкидлади.






























Изоҳлар 0
…