Жавоҳир Синдоров ва Бибисаранинг биргаликдаги саёҳати қисқа вақт ичида мухлислар эътиборини тортди (видео)
1 дақиқа ўқиш11.3K

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров ва қозоғистонлик шахматчи Бибисара Ассаубаева ижтимоий тармоқларда Париждаги машҳур “Disneyland Paris” боғидан олинган сурат ва видеоларни улашди.
Кадрларда икки шахматчининг эртаклар оламини эслатувчи масканда бирга сайр қилаётгани акс этган. Суратлар қисқа вақт ичида мухлислар эътиборини тортиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ижтимоий тармоқлардаги фойдаланувчилар изоҳларда спортчиларнинг самимий мулоқотига эътибор қаратиб, уларни бирга кўришни исташларини ёзмоқда. Айрим мухлислар эса Синдоров ва Ассаубаевани “энг чиройли шахмат жуфтлиги” деб атамоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…