Тўйда кутилмаган ҳолат: келинга робот совға қилинди

Ўзбекистондаги тўйлардан бирида ноодатий ва кутилмаган ҳолат юз берди. Келин салом маросими вақтида актриса Шаҳло Зоирова меҳмонларни ҳайратда қолдирган совғани эълон қилди.
У келиннинг олдига қўйилган катта, кўк рангли қоғоз билан чиройли ўралган қутини кўрсатиб, унинг ичида Хитойдан олиб келинган гуманоид робот борлигини айтиб ўтди. Бу янгилик меҳмонлар учун ҳам, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари учун ҳам кутилмаган воқеа бўлди.
Роботни тўй совғаси сифатида тақдим этиш кўпчилик учун янгилик бўлиб, ушбу ҳолат интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Баъзилар буни замонавийлик белгиси сифатида баҳоласа, бошқалар эса анъанавий тўй совғаларидан кескин фарқ қилгани учун ҳайратини яширмаяпти.
Мазкур видео ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб, турли фикр ва муносабатларга сабаб бўлди. Кимдир бу ғояни жуда креатив деб баҳолаган бўлса, яна кимдир бундай совғани ноодатий ва ҳатто кутилмаган деб атамоқда.





























Изоҳлар 0
…