Динозаврлар давридан қолган ноёб жонзот Бухорода пайдо бўлди

Динозаврлар давридан қолган ноёб жонзот Бухорода пайдо бўлди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда маълум бўлишича, Бухоролик балиқчилар кутилмаган ва ҳайратланарли ҳолатга гувоҳ бўлишди. Улар қармоғига оддий балиқ эмас, балки миллион йиллик тарихга эга, деярли йўқолиб кетиш арафасида турган ноёб жонзот — Lopotonos (куракбурун) балиғи илиниб қолди.

Маълум бўлишича, бу ноёб балиқ дарё оқими орқали Бухоро ҳудудидаги каналлардан бирига келиб қолган. Мутахассисларнинг таъкидлашича, ушбу тур нафақат Ўзбекистон, балки халқаро миқёсдаги “Қизил китоб”га ҳам киритилган бўлиб, жуда кам учрайди.

Энг қувонарлиси, балиқчилар бу ҳолатни шунчаки ўлжа сифатида кўрмаган. Улар жонзотни видеога олиб, унинг ноёблигини тушунган ҳолда зудлик билан яна табиий муҳитига — сувга қайтариб юборишган.

Бу воқеа ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотиб, табиатга меҳр ва масъулият билан қарашнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоланмоқда. Ҳақиқатан ҳам, бундай онгли ёндашув ҳар қандай таҳсинга лойиқ.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар